Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонликлар банклардан бир кунда 86,5 млн рубль сотиб олди

Тижорат банклари жисмоний шахслардан 7 миллион 354 минг 654 рубль сотиб олди.

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлар операцияси бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 4 март куни жисмоний шахслар тижорат банкларидан 86 миллион 561 минг 320 рубль сотиб олган.

Шунингдек, тижорат банклари жисмоний шахслардан 7 миллион 354 минг 654 рубль сотиб олган.

Ўзбекистонда рублнинг расмий курси 7 мартдан 99,10 сўм этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, 24 февраль куни Россия Украинага бостириб киришни бошлаганидан сўнг мамлакатга қатор санкциялар қўллана бошланди. Шундан сўнг рубль қадрсизланиши процесси жадаллашиб кетди.