Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш қайта тикланди. Бу ҳақда Uzcard хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 7 мартдан UZCARD TT ҳамкор банкларининг барча қурилмалари томонидан, жумладан, POS-терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар томонидан «Мир» тўлов тизимининг карталари қабули қайта тикланди.
Техник ишлар якунланган. Барча хизматлар одатдагидек амалга оширилмоқда.
Қўшимча қилинишича, «Uzcard-Мир» кобейж карталари хорижда МТКТ иштирокчи банкларнинг эквайринг тармоғида қабул қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганди.


