Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 13,16 сўмга тушиб, 10 минг 897,27 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 13,16 сўмга пасайиб, 10 минг 897,27 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 831,17 сўмга баҳоланиб, 186,67 сўмга тушди. Шунингдек, 1 рубль 79,89 сўм этиб белгиланиб, 19,21 сўмга пасайди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 9 март, чоршанба кунидан кучга киради.


