Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Молия 18:30 · 07.03.2022

Ўзбекистонда автомобиль учун нотариус тўловлари камайтирилади

Депутатлар томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда автомобиль учун нотариус тўловлари камайтирилади
Фото: «simplesail.com»

Ўзбекистонда автомобиль учун нотариус тўловлари камайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев хабар берди.

Маълум қилинишича, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтирилмоқда.

Жумладан, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун тўловлар қуйидагича белгиланмоқда:

  • автотранспорт воситаси учун БҲМнинг 3 баравари (амалда транспорт воситаси двигателининг қуввати от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);
  • битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача);
  • автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баравари (амалда БҲМнинг 3 баравари) белгиланмоқда.

Қайд этилишича, вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда давлат божидан озод қилиш мақсадида нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари учун давлат божини тўлашдан озод этилмоқда.

Шунингдек, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар идентификация ID-карталарини берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.

Мазкур имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан биринчи маротаба идентификация ID-карталари олганда қўлланилади.

Таъкидланишича, кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун тўловлар қуйидагича белгиланмоқда:

  • агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1,5 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);
  • агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

Бундан ташқари, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун:

  • мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 10 фоизи (амалда БҲМнинг 25 фоизи);
  • жисмоний шахслар учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);
  • юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 50 фоизи (амалда БҲМнинг 1 баравари);мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан «п» кичик бандида белгиланган ҳоллар мустасно БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);

Шу билан бирга, гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

  • жисмоний шахслар ўртасида БҲМнинг 1 баравари (амалда шартнома суммасига қараб жисмоний шахслар учун БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача);
  • юридик шахслар ўртасида ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 2 баравари (амалда шартнома суммасига қараб юридик шахслар учун БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача) этиб белгиланмоқда.Шунингдек, қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида ундирилади (амалда шартнома суммасига қараб, қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача).

Қарз шартномаси суммаси чет эл валютасида ифодаланса, давлат божининг миқдори чет эл валютасидаги қарз суммасининг нотариал ҳаракат амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ундирилади.

Аввалроқ UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдори пасайтирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор нотариал ҳаракат онлайн амалга оширилгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади