Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2022 йил 10 март санасига белгиланган бошқарув йиғилишини кечиктирилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марказий банк бошқаруви ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган хатарлар ва юқори даражадаги ноаниқликлар фонида асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётидаги ўзгаришлар ҳамда уларнинг республика иқтисодиётига таъсирини баҳолаш учун қўшимча таҳлиллар ўтказиш заруратини инобатга олиб, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилишини 2022 йил 17 март санасига қолдириш бўйича қарор қабул қилган.
Аввалроқ ЕТТБ делегацияси Марказий банк раҳбарияти билан пул бозорининг ривожланишини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинди.


