Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда солиқ назорати видеотасвирга олинади ва солиқ тўловчига тақдим этилади

Солиқ кодексига солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Давал солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда солиқ назоратини видеотасвирга олиш ва солиқ тўловчига тақдим этиш амалиёти жорий қилинади. Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда сўз боради.

Қонун билан Солиқ кодексига солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса холислар иштирокида амалга оширилади.

Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.

Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади.