Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банкнинг Самарқанд ва Сурхондарё бош бошқармалари бошлиқлари тайинланди

Отабек Азимов ва Азамат Тўхтаев бошқарма бошлиқлари лавозимларида иш бошлайди.

Коллаж: Марказий банк

Ўзбекистон Маркази банкининг Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банки буйруғига асосан, Отабек Азимов Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, Азамат Бердимурадович Тўхтаев Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Отабек Азимов 1978 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. Самарқанд Кооператив институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Фаолиятини 1999 йил Ўзбекистон ТИФ Миллий банки Нуробод филиалида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. 2010 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.

Азамат Тўхтаев 1979 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. Термиз давлат университетида Банк иши йўналиши бўйича таҳсил олган. 2002 йилда Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бош бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида иш бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан шу кунгача Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга сафари давомида Марказий банкнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев ишдан олинганди.