Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади

Қозоғистон орқали Россия ва Қирғизистонга транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар 2022 йил 16 мартдан қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган.

Қайд этилишича, Қозоғистон орқали Россия ва Қирғизистонга транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, 2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент–Нурсултон, Тошкент–Олмаота, Тошкент–Қизилўрда, Тошкент–Туркистон, Тошкент–Иргели, Чирчиқ–Чимкент, Чирчиқ–Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ Тошкентдан Бокуга авиапарвозлар қайта тиклангани хабар қилинганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни қайта йўлга қўйгани ҳақида хабар берилди.