Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

Қозоғистондан энг кўп буғдой импорт қилинган.

Фото: vlast.kz

Давлат статистика қўмитаси Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-март ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:

  • Буғдой — 201,6 миллион доллар;
  • Буғдой уни — 28,1 миллион доллар;
  • Ўсимлик ёғи — 19,6 миллион доллар;
  • Маргарин маҳсулотлари — 16 миллион доллар;
  • Қорамол гўшти — 11,9 миллион доллар;
  • Арпа — 6,7 миллион доллар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва ун экспорти учун квоталар жорий қилди. Қозоғистон буғдойининг асосий бозорлари Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон (умумий буғдой импортининг 90 фоизи) ҳисобланади. 

Шунингдек, Қозоғистон фермерлари ҳукуматдан гўшт ва бошқа қатор маҳсулотлар экспортига қўйилган мораторийни бекор қилишни сўраётгани ҳақида хабар берилганди.