Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Миллиардер Искандар Маҳмудов УГМКнинг назорат қилувчи бенефициари мақомидан маҳрум бўлди

Миллиардер корхонанинг директорлар кенгаши таркибидан чиқди.

Фото: «transforma1.ru»

Асли Ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов Урал кон-металлургия компаниясининг назорат қилувчи бенефициари мақомидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, миллиардерлар Искандар Маҳмудов ва Андрей Бокарев Урал кон-металлургия компанияси (УГМК), Россиядаги иккинчи йирик кўмир компанияси бўлмиш «Кузбассразрезуголь», Шарқий порт ва «Ростерминалугия»нинг назорат қилувчи бенефициарлари бўлишдан тўхтган. Шунингдек, улар ушбу корхоналарнинг директорлар кенгаши таркибидан чиққан.

Компания УГМК гуруҳининг барча корхоналари одатдагидек ишлашда давом этишини, ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ҳамда ходимлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашини таъкидлади.

Forbes маълумотларига кўра, Урал кон-металлургия компанияси 2021 йилда Россиянинг 200 та энг йирик хусусий компаниялари рейтингида 50-ўринни эгаллаган. УГМК мамлакатдаги энг йирик мис, рух ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Тузилма Россияда ва хорижда 40 дан ортиқ корхоналарни, шу жумладан «Кузбассразрезуголь»ни ўз ичига олади.

Маҳмудов Forbes талқини бўйича 2021 йилда Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтингида 19-ўринни, Бокарев эса 59-ўринни эгаллаган.

Аввалроқ Асли бухоролик миллиардер Искандар Маҳмудов Россиянинг энг катта олтин қазиб олувчиларидан бирини сотиб олиши хабар қилинганди.