Тошкентдан Германиянинг Франкфурт шаҳрига авиақатновлар сони оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways 2022 йил 2 апрелдан Тошкент–Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сони оширилади. Мунтазам авиақатновлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни Uzbekistan Airways’нинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Германияга боришни режалаштираётган йўловчилар Тошкент–Франкфурт йўналиши бўйича парвозга рўйхатдан ўтишдан олдин онлайн шаклни тўлдириши кераклиги хабар қилинганди. Хабарга кўра, қоидаларга амал қилмаган йўловчилар парвозга қабул қилинмайди.


