Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

TBC’га OLX’ни сотиб олишга рухсат берилди

Рақобат қўмитаси TBC Bank Group’га кирувчи Tapuz Limited компаниясига OLX Classifieds’ни сотиб олиш учун дастлабки розилигини берди. Регулятор Payme ёки TBC Bank орқали тўлов қилишга мажбурламаслик ва рақобатчиларни чеклаш мақсадида OLX маълумотларидан фойдаланмаслик шартларини қўйди.

TBC’га OLX’ни сотиб олишга рухсат берилди

Рақобат қўмитаси БААда рўйхатдан ўтган Tapuz Limited компаниясининг OLX Classifieds устав капиталидаги 100 фоиз улушни сотиб олиши бўйича иқтисодий концентрация битимини кўриб чиқиб, қатор мажбурий шартлар билан унга олдиндан розилик берди.

Қўмита маълумотига кўра, Tapuz Limited инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи холдинг компания ҳисобланади. OLX Classifieds эса OLX савдо белгиси остида онлайн эълон ва реклама хизматларини кўрсатувчи рақамли платформа операторидир.

Таҳлиллар давомида Tapuz Limited’нинг асосий акциядори бўлган TBC Bank Group PLC Ўзбекистонда TBC Bank Uzbekistan рақамли тижорат банки ҳамда Payme тўлов хизматига билвосита эгалик қилиши инобатга олинган. Шунингдек, Payme ва OLX Classifieds рақамли платформалар соҳасида устун мавқега эга корхоналар рўйхатига киритилган.

Шу билан бирга, қўмита Tapuz Limited Ўзбекистондаги бошқа онлайн реклама платформалари устав фондларида улушга эга эмаслигини аниқлаган.

Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси таҳлиллари натижасида битим рақобат муҳитини сақлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган мажбурий талаблар асосида маъқулланди.

Хусусан, янги эгага қуйидаги талаблар қўйилди:

  • TBC Bank Group назоратидаги рақамли платформалар орқали OLX фойдаланувчилари учун хизмат кўрсатиш шартларига бир томонлама ва асоссиз таъсир кўрсатмаслик;
  • OLX орқали йиғилган ёки қайта ишланган маълумотлардан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланмаслик, жумладан TBC Bank ва Payme билан рақобатлашувчи компаниялар мижозларига оид шахсий ёки тижорат маълумотларини ошкор қилмаслик;
  • OLX хизматлари учун тўловларда фойдаланувчиларни фақат Payme ёки TBC Bank иловаларидан фойдаланишга мажбурламаслик ҳамда бошқа тўлов хизматлари учун тенг шароит яратиш;
  • Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ва иқтисодий концентрациялар бўйича белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилиш.

Қўмита қарорига кўра, битим айнан шу шартлар бажарилиши мажбурий бўлган ҳолда маъқулланган.

2025 йил август ойида Грузия ва Ўзбекистондаги рақамли банкинг экотизими оператори TBC Bank Group мамлакатдаги энг йирик онлайн эълонлар платформаси бўлган OLX Uzbekistan’нинг назорат пакетини сотиб олганини эълон қилди. Битим учун TBC Titan Investments халқаро инвестиция холдинг компанияси билан қўшма корхона ташкил этди: OLX Uzbekistan акцияларининг 100 фоизи қўшма корхонага ўтиши режалаштирилган эди, бунда TBC 50% плюс битта акцияга, Titan Investments эса қолган улушга эга бўлади. Сотувчи Prosus таркибига кирувчи OLX Group эди.

TBC ушбу битимни Ўзбекистонда сўнгги 30 йил ичида бозордаги энг йирик бирлашиш ва қўшиб олишлардан бири деб атади, унинг суммаси ошкор этилмади. Банк маълумотларига кўра, ўша пайтда OLX ўзбек сайтлари орасида ташрифлар сони бўйича олтинчи ўринни эгаллаган, ойига 5,4 миллион фаол фойдаланувчи ва 2,2 миллион долзарб эълонларга эга бўлиб, мамлакатнинг фаол интернет аудиториясининг 20 фоиздан ортиғини қамраб олган. Банк OLX ўз бренди остида ишлашда давом этишини, бироқ келажакда 21 миллиондан ортиқ фойдаланувчини бирлаштирган TBC Uzbekistan экотизимига интеграция қилинишини маълум қилди.

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Авто, Янгиликлар 15:47 · 24.07.2026
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Янгиликлар 11:46 · 24.07.2026
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Янгиликлар 10:18 · 24.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин