Президент Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Президент қўмита биносидан солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари қўмитанинг янги ташкил этилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишади.


