Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк макроиқтисодий ноаниқлик ва хатарларни ошираётган омилларни санади

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказилган сўровлар уларнинг девальвацион кутилмаларида сезиларли ўсиш кузатилаётганлигини кўрсатмоқда.

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки макроиқтисодий жиҳатдан ноаниқликлар ва хатарларни ошираётган омилларни маълум қилди.

Қайд этилишича, асосий савдо-ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хомашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши макроиқтисодий жиҳатдан ноаниқликлар ва хатарларни оширмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказилган сўровлар уларнинг девальвацион кутилмаларида сезиларли ўсиш кузатилаётганлигини кўрсатмоқда.

Регуляторнинг маълум қилишича, айни пайтда мазкур омиллар турли каналлар орқали ички макроиқтисодий барқарорликка қисқа ва ўрта муддатли истиқболда салбий таъсир кўрсатади.