Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари деярли 1 млрд долларга ўсди

Захиралар, асосан, 20,9 миллиард долларга тенг олтин ва 13,07 миллиард долларга тенг хорижий валюталардан иборат.

Фото: «golden-inform.ru»

2022 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35 миллиард 360 миллион долларни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 935,3 миллион долларга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида сўз боради.

Захиралар, асосан, 20,9 миллиард долларга тенг олтин ва 13,07 миллиард долларга тенг хорижий валюталардан иборат.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 221,4 миллион долларга ёки 0,6 фоизга ошган. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1903,3 долларгача ўсишининг таъсири 1,1 миллиард долларни ташкил қилган.