Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда доллар курси бир ҳафталик кескин ўсишдан сўнг пасайишни бошлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 62,40 сўмга тушди.

Фото: «novostipmr.com»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 62,40 сўмга пасайиб, 11 минг 509,59 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 62,40 сўмга тушиб, 11 минг 509,59 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 726,15 сўмга баҳоланиб, 66,68 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 113,39 сўм этиб белгиланиб, 2,83 сўмга кўтарилди.

Инфографика: Kommers.uz

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 24 март, пайшанба кунидан кучга киради.