«InfinBANK» виртуал Visa карталарини чиқаришни бошлади. Картани банкка бормасдан саноқли дақиқаларда онлайн буюртириш ва олиш мумкин.
Виртуал карта айнан интернетдаги хавфсиз харидлар учун мўлжалланган. Унинг стандарт банк картасидан ягона фарқи шундаки, бундай карталарда моддий шакли мавжуд бўлмайди ва у телефондаги InfinBANK мобил иловасида ишлайди.
«InfinBANK» чиқараётган виртуал Visa картаси бир қатор афзалликларга эга. Унга банкка бормасдан банкнинг мобил иловаси орқали ёки Telegram-боти орқали буюртма бериш, тўловни амалга ошириш ва олиш мумкин. Бунинг учун банкнинг идентификацияланган мижози бўлишнинг ўзи кифоя. Моддий шаклининг йўқлиги туфайли карта саноқли сониялар ичида чиқарилади. Ва, албатта, виртуал картанинг асосий афзаллиги бу унинг интернетда текширилган ва ишончли ҳисоб-китибларни таъминлашидир.
Табиийки, уни йўқотиш имконсиз, шунинг учун у фирибгарларнинг қўлига тушишидан асло хавотир олмаса бўлади — ҳатто улар карта маълумотларини қўлга киритган тақдирда ҳам, ундан фойдалана олмайди. Бундан ташқари, виртуал Visa карталари интернет-тўловлар хавфсизлигини оширишга мўлжалланган икки босқичли 3-D Secure аутентификация протоколи билан таъминланган.
Виртуал карта ёрдамида:
- Amazon, АliBaba ва бошқа онлайн дўконларда харидларни амалга ошириш;
- пулли хизматларда обуна ҳақини тўлаш;
- телефон ёки компьютер учун пулли иловаларни харид қилиш;
- мажбурий тартибда банк картаси реквизитларини талаб қиладиган хизматларда рўйхатдан ўтиш;
- конвертация, пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда омонатларни тўлдириш мумкин.
Ўз виртуал Visa картангизга ҳозироқ буюртма беринг: Сайт | Telegram
Реклама


