Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

InfinBANK виртуал картаси билан интернетдаги харидларни хавфсиз амалга оширинг

Ўзингизнинг виртуал Visa картангизга ҳозироқ буюртма беринг!

InfinBANK виртуал Visa карталарини чиқаришни бошлади. Картани банкка бормасдан саноқли дақиқаларда онлайн буюртириш ва олиш мумкин.

Виртуал карта айнан интернетдаги хавфсиз харидлар учун мўлжалланган. Унинг стандарт банк картасидан ягона фарқи шундаки, бундай карталарда моддий шакли мавжуд бўлмайди ва у телефонингиздаги InfinBANK мобил иловасида ишлайди.

InfinBANK  чиқараётган виртуал Visa картаси бир қатор афзалликларга эга. Унга банкка бормасдан банкнинг мобил иловаси орқали бепул буюртма бериш ва олиш мумкин. Бунинг учун банкнинг мижози бўлишнинг ўзи кифоя.

Моддий шаклининг йўқлиги туфайли карта саноқли сониялар ичида чиқарилади.  Ва албатта, виртуал картанинг асосий афзаллиги бу унинг интернетда текширилган ва ишончли ҳисоб-китибларни таъминлашидир. 

Табиийки, уни йўқотиш имконсиз. Бундан ташқари виртуал Visa карталари интернет-тўловлар хавфсизлигини оширишга мўлжалланган икки босқичли 3-D Secure аутентификация протоколи билан таъминланган.

Виртуал карта ёрдамида:

  • Amazon, АliBaba ва бошқа онлайн дўконларда харидларни амалга оширишингиз;
  • пулли хизматларда обуна ҳақини тўлашингиз;
  • телефон ёки компьютерингиз учун пулли иловаларни харид қилишингиз;
  • мажбурий тартибда банк картаси реквизитларини талаб қиладиган хизматларда рўйхатдан ўтишингиз;
  • конвертация, пул ўтказмаларини амалга оширишингиз, ҳамда омонатларни тўлдиришингиз мумкин.

Ўзингизнинг виртуал Visa картангизга ҳозироқ буюртма беринг!