Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Франция Россиянинг 22 млрд евролик активларини музлатиб қўйди

Францияда қиймати 500 миллион евродан ортиқ бўлган кўчмас мулк ҳам музлатилган.

Фото: Россия Марказий банки

Франция Россия Марказий банкининг 22 миллиард евролик маблағларини, шунингдек, санкциялар остида қолган жисмоний шахсларнинг ҳисобларидаги 150 миллиард еврога яқин пулни музлатиб қўйди. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэр маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Францияда қиймати 500 миллион евродан ортиқ бўлган кўчмас мулк ҳам музлатилган.

«Биз Россия Марказий банкининг 22 миллиард евро миқдоридаги активларини музлатиб қўйдик. Шунингдек, француз муассасаларидаги жисмоний шахсларнинг ҳисобларидаги 150 миллиард евро миқдоридаги маблағлар ҳам блокланди», — деди Ле Мэр RTL радиоси орқали.

Россия банки активларининг географик тақсимоти тўғрисидаги маълумотларга кўра (2021 йил 31 март), жами активларнинг 13 фоизи Францияда сақланади. Марказий банкнинг 21,5 фоиз активи (энг катта улуш) олтинда сақланади, яна 14,2 фоизи (иккинчи улуш) Хитойда.