Багама ороллари Марказий банки ўз назорати остидаги молия институтларида Россия билан боғлиқ умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик активлар борлигини аниқлади. Бу ҳақда регулятор сайтидаги хабарда айтилган.
28 февраль ҳолатига кўра, Багама молия секторида тахминан 420 миллион АҚШ доллари миқдоридаги депозитлар ва тахминан 2,5 миллиард долларлик россиялик ёки Россия билан боғлиқ бенефициарларнинг сақланиши ёки ишончли активлари борлиги аниқланган.
Пулнинг энг катта улуши мамлакатдан ташқаридаги мижозларга хизмат кўрсатадиган халқаро сектор билан боғлиқ.
Аммо Багама ороллари Марказий банки маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатувчи банкларда сақланиши мумкин бўлган рус пуллари миқдори ва улар билан боғлиқ хавфларни баҳолаш учун маҳаллий молия институтлари, тижорат банклари ва пул ўтказмалари корхоналари ҳамда электрон пул хизматларини кўрсатувчи провайдерлар ўртасида сўров ўтказмоқда.
«Багама ороллари молиявий регулятори 12 март куни мамлакатдаги молия институтларига Россия ва Беларуснинг санкциял киритилган шахслари ва ташкилотлари билан бизнес юритишни тақиқловчи кўрсатма чиқарди», — дея эслатди банк.
Маълумот учун, Багама ороллари Россиянинг Украинадаги «ҳарбий операциясини» қоралади, бироқ ўз иқтисодиётига зарар етказмаслик учун Ғарб давлатларининг санкцияларига қўшилиши мумкинлиги борасида ҳали бир қарорга келмаган.


