Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарияти 24 март куни ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказмоқда.
Қайд этилишича, 24 март куни ўтказиладиган учрашувларнинг вақти ва жойи қуйидагича белгиланган:
- Тошкент вилояти — Зангиота тумани ҳокимиятида (соат 10:30);
- Бухоро вилояти — Бухоро шаҳар ҳокимияти (соат 11:00) ва Когон шаҳар ҳокимиятида (соат 15:00);
- Хоразм вилояти — Шовот тумани ҳокимияти (соат 10:00) Қўшкўпир тумани ҳокимиятида (соат 15:00);
- Тошкент шаҳри — Юнусобод тумани ҳокимияти (соат 15:00) ва Мирзо Улуғбек тумани Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида (соат 17:00);
- Жиззах вилояти — вилоят давлат солиқ бошқармаси (соат 10:00) ва Зомин туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида (соат 15:00).
Таъкидланишича, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган очиқ мулоқот 24 мартдан 29–30 март кунларига кўчирилди. Учрашув вақти ва жойи ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг икки вилоятидаги тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Президент солиқ юкини камайтириш вазифасини қўйгани ҳақида хабар берилди.


