Ўзбекистонда «Халқ банки» ва яна бешта банкнинг акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилади. Президентнинг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлга қадар «Халқ банки», «Микрокредитбанк», «Алоқабанк», «Агро банк», «Ўзмиллийбанк»ларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари ташкиллаштирилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 октябрга қадар «Қишлоқ қурилиш банк»нинг акцияларини ҳам оммавий жойлаштириш (IPO) таъминланади.
Мазкур бандда белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида таъминлашга тегишли тижорат банкларининг бошқарув раислари шахсан масъул ҳисобланади.


