Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулот экспорт қилувчиларга субсидия берилади

Айрим харажатлар экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Ўзбекистонда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулот экспорт қилувчиларга субсидия берилади. Бу ҳақда Президентнинг 2022 йил 28 январдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилган.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2023 йил 1 апрелга қадар:

  • маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
  • қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.