Термиз–Санкт-Петербург–Термиз йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил майдан бошлаб Uzbekistan Airways Термиз–Санкт-Петербург–Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.
- Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан);
- Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан);
- Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан);
- Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан).
Термиз–Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 миллион 961 минг 814 сўмдан (багажсиз) ва 2 миллион 160 минг 354 сўмдан (багаж билан), Термиз–Санкт-Петербург–Термиз йўналиши бўйича эса 3 миллион 698 минг 660 сўмдан (багажсиз) ва 4 миллион 95 минг 738 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Нархлар 2022 йил 8 апрель ҳолатига кўра амал қилади.


