Forbes маълумотларига кўра, 2021 йилда Қўшма Штатларнинг энг бой одамлари рўйхатига 92 нафар иммигрант миллиардер киритилган. Бу рейтинг учун рекорд қийматдир.
Бошқа давлатда туғилган энг бадавлат тадбиркор ва умуман дунёнинг энг бой одамлари рўйхатининг етакчиси Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск (Жанубий Африка) бўлди. Унинг бойлиги рейтинг тузилган вақтда 219 миллиард долларга баҳоланганди.
Google асосчиси — Россияда туғилган Сергей Брин иммигрант миллиардерлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, унинг бойлиги 107 миллиард доллар.
Учинчи ўринда 2021 йили эрининг вафотидан сўнг миллиардерлардан бирига айланган казино қироли Шелдон Адельсоннинг беваси Мириам Адельсон (Исроил). Унинг бойлиги рейтинг тузилган вақтда 27,5 миллиард долларга баҳоланган.
Рўйхатнинг тўртинчи ўрнида медиамагнат Руперт Мердок оиласи билан жой олган, асли австралиялик миллиардернинг бойлиги 20,8 миллиард долларга баҳоланган.
Таҳлил
АҚШда яшайдиган бу ишбилармонлар 35 давлатдан ҳисобланади. Рўйхатдаги миллиардерларнинг аксарияти Исроил (ўн киши), Канада (саккиз киши), Хитой ва Ҳиндистонда (ҳар бири етти кишидан) туғилган.
Бу рўйхатга штатларда яшаб ишлайдиган яна 36 нафар фуқаролиги йўқ миллиардерлар кирмайди, жумладан Stripe асосчиларидан ака-ука Жон ва Патрик Коллисонлар (ҳар бирининг бойлиги 9,5 миллиард доллардан) ва Барбадослик биринчи миллиардерга айланган поп юлдузи Рианна ( 1,7 миллиард доллар).
Асли чет эллик 92 бизнесменнинг умумий бойлиги Forbes томонидан 711 миллиард доллар — америкалик миллиардерларнинг умумий капиталининг 15 фоизини ташкил қилади.
Чет элда туғилган америкалик миллиардерларнинг деярли ярми технология соҳасида бойлик орттирган. Иккинчи қаторда молия ва инвестиция саноати (рўйхатда 16 та иштирокчи) жойлашган.


