Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Миллиардер Юрий Мильнер Airbnb ва Spotify билан биргаликда Украинага 100 млн доллар хайрия қилади

Ташаббусда иштирок этаётган Airbnb, Flexport ва Spotify компаниялари Милнер DST Global жамғармаси инвестицияларига эга.

Фото: Bloomberg

Россиялик миллиардер инвестор Юрий Мильнер Украинадан келган қочқинларга 100 миллион доллар хайрия қилади. Тадбиркор ва унинг рафиқаси Юлия томонидан асос солинган Breakthrough Prize жамғармаси Tech for Refugees ташаббусини ишга туширди, унга йирик IT-компаниялар, жумладан Airbnb, Flexport ва Spotify ҳам жалб этилади, дейилади лойиҳа хабарида.

Breakthrough Prize хайрия қиладиган сумманинг катта қисми Украинадаги можародан жабрланганларга ёрдам бериш учун сарфланади, келажакда ташаббус бошқа минтақалардан келган қочқинларни қамраб олади.

«Украина халқининг чуқур қайғули изтироблари бизни таъсирлантирди. Ишонамизки, дунёдаги энг креатив технология компаниялари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ушбу ташаббус ўз ватанларидан ташқарида, нотинчликда яшаётган одамларга амалий ёрдам бериши мумкин», — дейди у.

Таъкидланишича, ташаббусда иштирок этаётган Airbnb, Flexport ва Spotify компаниялари Милнер DST Global жамғармаси инвестицияларига эга.

Хусусан, инвестиция фонди 2011 йилда Airbnb’нинг B серияли босқичида иштирок этган.

Аввалроқ Юрий Мильнер бир вақтлар Илон Маскнинг SpaceX космик компаниясига инвестиция киритганини айтиб, активни муддатидан олдин сотиб юборгани хато бўлганини таъкидлаганди.