Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Moderna бош директори бойлигини хайрияга сарфлашини маълум қилди

У соғлиқни сақлаш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига эътибор қаратади.

Фото: FT

АҚШнинг Moderna биотехнологик компанияси бош директори Стефан Бансель ўз бойлигининг катта қисмини хайрия ишларига сарфлаш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, у соғлиқни сақлаш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига эътибор қаратади.

«[Хотиним ва мен] болаларга яхши таълим олишини айтдик, буни ҳал қиламиз. Улар оилавий уйга эга бўлади. Аммо қолганини қолган пулни хайрия қтлтшнт режалаштиряпмиз», — дейди Бансел.

Bloomberg маълумотларига кўра, Банcель Moderna компаниясининг 1,36 фоиз улушига эга.

Forbes унинг бойлигини 4,5 миллиард долларга баҳоламоқда — бу котировкаларга қараб реал вақтда янгиланадиган Forbes Real-Time рейтингидаги маълумотларга асосланган.

Бансель 2020 йилда ўз компаниясининг самарали коронавирус вакцинасини яратиш қобилиятига ишонган инвесторлар сабаб миллиардерга айланди.

Бансель 24 май куни бир йил ичида ўз акциялари бўйича опционлардан фойдаланиш, қоғозларни сотиш ва тушган маблағни хайрия ишларига юборишга ваъда берди — бу сумма 355 миллион долларга етиши мумкин.

Moderna коронавирусга қарши вакциналардан бирини ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Компания инновацион мРНК технологиясини қўллаган.

Вакцинанинг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланиши билан компания акциялари кескин ўсди ва август ойида 500 долларга етди. Кейин қиймат кескин тушиб кетди — Nasdaq маълумотларига кўра, 26 май ҳолатига кўра Moderna акциялари 135,7 долларга тенг эди.