Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzbekistan Airways Тошкентдан Самарага парвозларни йўлга қўяди

Мунтазам авиақатновлар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилади.

Uzbekistan Airways Express Тошкентдан Россиянинг Самара шаҳрига парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 4 июндан Uzbekistan Airways  Тошкент–Самара –Тошкент халқаро йўналиши бўйича илк қатновини амалга оширади. 

Мунтазам авиақатновлар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни расмий сайтдан 3 ajbp чегирма билан, шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиши мумкин.

Аввалроқ Тошкент–​​Минеральние Води–Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сони оширилишини маълум қилинганди.