Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Маск Tesla топ-менежерларидан масофавий ишдан офисга қайтиш ёки ишдан кетишни талаб қилди

Электрон почтанинг мавзу сатрида «масофадан ишлашга энди рухсат берилмайди», деб ёзилган.

Фото: Bloomberg

Tesla бош директори Илон Маск компания топ-менежерларидан масофавий ишдан офисга қайтишни ёки компанияни тарк этишни талаб қилди. Ушбу маълумот Маск номидан пайдо бўлган мактуб нусхасидан келиб чиқди.

Маск хатнинг ҳақиқийлигини тасдиқламади, бироқ у мактуб нусхасини ўз ичига олган ёзувга тўғридан-тўғри жавоб берар экан, бу ҳақда баҳслашмади.

Электрон почтанинг мавзу сатрида «масофадан ишлашга энди рухсат берилмайди», деб ёзилган. Матнда айтилишича, масофадан туриб ишлашни истаган ҳар бир киши ҳафтасига камида 40 соат офисда бўлиши ёки Теслаъни тарк этиши керак.

Бу компания заводлари ишчиларидан талаб қилинадиганидан камроқ, дейилади хатда. Мактубда айтилишича, Маск офисда ишлай олмайдиган «айниқса фавқулодда ходимлар» учун истисноларни шахсан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ниятида.

Twitter’да Маскдан мактуб нусхасини илова қилган ҳолда офисда ишлашни эскирган ёндашув деб ҳисоблайдиганларга жавоб беришни сўрашди.

Миллиардер хатнинг ўзига изоҳ бермасдан бундай одамлар Tesla’да эмас, балки «бошқа жойда ишлаши» керак, деб жавоб берди.

Bloomberg’нинг ёзишича, Маскнинг баёнотлари Tesla’нинг Шанхайдаги заводидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда алоҳида қизиқиш уйғотади. У ерда бир неча ой давомида ишчилар асосан майдончада қамалган ва ҳафтасига олти кун 12 соатлик сменада ишлашган, кўплари яқин вақтгача полда ухлаган.

Бу Хитой ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш бўйича карантин сиёсати туфайли, бироқ электромобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўймайдиган тарзда амалга оширилган.

Аввалроқ Хитойда Tesla компаниясининг минглаб ишчилари ташландиқ заводлар ва эски ҳарбий лагерда изоляция қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.