Bridgewater Associates хеж-фонди асосчиси Рэй Далио 1980-йиллардаги банкротлик унинг ҳаётидаги энг яхши воқеалардан бири эканини айтди. Бу ҳақда тадбиркор актёр Дэкс Шепарднинг Armchair Expertт подкастида маълум қилди.
Далио Bridgewater Associates фондини деярли барбод қилганини тан олди. 1982 йилда у қимматли қоғозлар бозори прогнозини нотўғри тузган, оқибатда инвесторлар, мижозлар ва кўплаб пулларини йўқотган.
Далио банкрот бўлиш арафасида эди, у оиласини боқиш учун отасидан 4 минг доллар қарз олишга мажбур бўлган.
«Жуда оғриқли тажриба бўлди, лекин фикримни ўзгартирди. Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши воқеалардан бири», — дейди Далио
Банкротликка дучор бўлган миллиардернинг кредитлари унга хатоларини тан олиш ва жавобгарликни ўз зиммасига олишга ўргатган. Далио хатарларни яхшироқ ҳисоблаш кераклигини тушунган.
Аввалроқ Рей Далио қазиб олинадиган ёқилғидан жуда тез узоқлашиш ёмон оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирганди.


