Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Илон Маск бир кунда 17 млрд доллар йўқотди

Ушбу воқеа Tesla компаниясида кутилаётган қисқартиришлар ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди.

Фото: AP

Сайёранинг энг бой одами Илон Маскнинг бойлиги 3 июнь куни 16,9 миллиард долларга камайди, деб ёзади Forbes.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа Tesla компаниясида кутилаётган қисқартиришлар ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди. Ҳозирда тадбиркорнинг капитали 216,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Reuters агентлиги миллиардернинг автомобиль ишлаб чиқарувчиси топ-менежментига йўлланган мактубини ўқиб чиққан, хатда Маск АҚШ иқтисодига нисбатан «жуда ёмон ҳис» борлигини ва ходимларнинг 10 фоизга яқинини ишдан бўшатиш, ишга қабул қилишни тўхтатиб қўйишни режалаштираётганини эълон қилган.

Бу биринчиси эмас

Кўп ўтмай, Forbes маълумотларига кўра, Tesla аксиялари 9,2 фоизга арзонлашди. Бу Маскнинг Tesla Тесла котировкаларига таъсир қилган биринчи ҳолат эмас.

Tesla ходимлари ҳафтасига «камида» 40 соатни офисда ўтказиши керак, акс ҳолда ишдан бўшатиш хавфи борлиги ҳақидаги сўзлардан кейин ҳам компаниянинг акциялари тушиб кетганди.

Миллиардер Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш режасини эълон қилганидан кейин акциялар ҳам «қулади». Ўтган ҳафтанинг охирига келиб, автомобиль ишлаб чиқарувчининг акциялари йиллик кўрсаткичда 33 фоизга камайди.

«Илон Маскнинг жим бўлиши ютуқ»

«Аммо инвесторлар ҳозирда ўйлаётган асосий нарса бу Маскнинг жим бўлишидир», — деди Мэтт Малей.

Унинг сўзларига кўра, компания бош директори жим бўлган пайтда Tesla акциялари яхши ўсиш кўрсатади.

«Tesla тез ривожланаётган компания бўлиб, у иккита янги заводда ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда, шунинг учун ишга қабул қилишнинг тўхтатилиши кўплаб саволлар туғдиради. Бугунги реакцияга қараганда, бозор энг ёмонига тайёрланмоқда», — дейди CFRA таҳлилчиси Гарретт Нельсон.

Умуман олганда, 2022 йил бошидан бери Маскнинг бойлиги 55 миллиард долларга камайди, бироқ у Forbes’нинг дунёдаги энг бадавлат бизнесменлар рейтингида ҳамон биринчи ўринда турибди.

Иккинчи ўрин LVMH раҳбари Бернар Арнога тегишли, унинг капитали Маскнинг бойлигидан деярли 60 миллиард долларга кам, яъни 157,9 миллиард долларга баҳоланган.