Chanel бренди эгалари — ака-ука Ален ва Жерар Вертхаймерларнинг бойлиги 90 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Bloomberg нашри ёзмоқда.
Chanel брендига эгалик қилувчи оила 2021 йили 5 миллиард доллар ишлаб топди, чунки унинг ҳашаматли товарларига глобал талаб ортиб бормоқда. Ушбу омил дунёдаги энг катта оилавий бойликлардан бирини янги чўққиларга кўтарди.
Британия ҳужжатларига кўра, Вертхаймерлар оиласи Кайман оролларида жойлашган Chanel ҳолдинг компанияси орқали 2021 йилда 2,5 миллиард долларлик иккита тўлов олган. Бу компания молиявий ҳисоботларни эълон қила бошлаганидан бери энг катта йиллик тўловдир.
Лондонда жойлашган Чанел компаниясига эгалик қилувчи Вертхаймерларнинг бойлиги нархларнинг кўтарилиши ҳашаматли товарлар брендига пандемиядан олдинги фойда даражасини енгишга ёрдам берганидан кейин 37 фоизга ўсиб, 90 миллиард долларга етди. Ака-ука Ален (73 ёш) ва Жерар (71 ёш) компанияда тенг улушларга эга.
Маълумот учун, 2022 йил бошидан бери Илон Маскнинг бойлиги 55 миллиард долларга камайди, бироқ у Forbes’нинг дунёдаги энг бадавлат бизнесменлар рейтингида ҳамон биринчи ўринда турибди.
Иккинчи ўрин LVMH раҳбари Бернар Арнога тегишли, унинг капитали Маскнинг бойлигидан деярли 60 миллиард долларга кам, яъни 157,9 миллиард долларга баҳоланган.


