Хитой ҳукумати томонидан олиб борилаётган кескин чоралар натижасида кўчмас мулк билан шуғулланувчи магнатлар 65 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
China Evergrande Group директорлар кенгаши раиси 2018 йилда 40 миллиард доллар бойликка эгасига айланиб, Жек Ма билан мамлакатнинг энг бой одами мақоми учун рақобатлашишни бошлади. Шундан кейин кўп нарса ўзгарди.

Хитойнинг кўчмас мулк нархларининг кескин кўтарилишини олдини олиш бўйича бир йил давом этган кампанияси мамлакатнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиларига зарба берди. Оқибатда уй-жой савдоси кейинги 11 ой давомида пасайиб кетди ва кўчмас мулк магнатлари 65 миллиард доллар йўқотди.
Ван Цзяньлинь 2019 йил охиридан бери ўз бойлигининг 61 фоизини, Сун Хунбин 90 фоизини йўқотди. Evergrande раҳбари Хуэй деярли 24 миллиард доллар йўқотиб, етакчилик қилди.
Хитойда кўчмас мулкнинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин. Ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 30 фоизини ташкил этувчи ушбу тармоқ иқтисодиётнинг энг йирик «двигател»ларидан биридир.
Аввалроқ Хитой Марказий банки технологик компанияларнинг молиявий фаолияти устидан «нормаллаштирилган» назоратни ўрнатишни режалаштираётгани маълум бўлганди.


