Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Таҳлилчилар миллиардерлар ҳаёти учун энг қиммат шаҳарларни аниқлади

Бу йил Julius Baer Москвани рўйхатдан четлаштирди.

Шанхай, Хитой (Фото: Denys Nevozhai / Unsplash)

Шанхай Швейцариянинг Julius Baer хусусий банки томонидан тузилган, юқори даромадга эга шахслар учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида кетма-кет иккинчи йил биринчи ўринни эгаллади.

Шанхайдан сўнг Япония пойтахтини иккинчи ўриндан сиқиб чиқарган Лондон турибди. Рўйхатда учинчидан бешинчи ўрингача Осиёдаги учта пойтахт жойлашган: Тайпэй, Гонконг ва Сингапур.

Кучли ўнталикка, шунингдек, Монако (6-ўрин), Цюрих (7-ўрин), Токио (8), Сидней (9-ўрин) ва Париж (10-ўрин) киради. Нью-Йорк эса 11-ўринда жойлашган.

Бу йил Julius Baer Москвани рўйхатдан четлаштирди. 2020 йилда Россия пойтахти рейтингда 23-ўринни, 2021 йилда эса 18-ўринни эгаллаганди.

Ҳашамат

Julius Baer Global Wealth and Lifestyle 2022 рейтингини тузар экан, даромади 1 миллион доллар ва ундан юқори бўлган шахсларнинг турмуш тарзини акс эттирувчи ҳашаматли товарлар ва хизматлар савати турли шаҳарларда қанча туришини ўрганди.

Товарлар рўйхатига кўчмас мулк, BMW X7 автомобили, Christian Dior аёллар сумкаси, заргарлик буюмлари, аёллар пойабзали, эркаклар костюмлари ва соатлари, MacBook’лар, виски, вино, велосипедлар ва тренажёрлар киради.

Хизматларга бизнес-классдаги саёҳат, меҳмонхона тўплами, энг яхши ресторанда кечки овқат, тиббий суғурта, юридик тўловлар, болалар учун МБА таълими ва кўришни лазер билан тузатиш киради.