Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Дунёнинг энг бой криптомиллиардерлари уч ой ичида 60 млрд доллардан кўпроқ пул йўқотди

Ўн бир кишидан тўрт нафари энди миллиардер эмас.

Криптовалюталарда бойлик орттирган 11 нафар энг бадавлат миллиардернинг умумий бойлиги крипто бозори қулаган уч ой ичида 61,4 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Forbes нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, ўн бир кишидан тўрт нафари энди миллиардер эмас. Улар орасида венчур капиталист Тим Дрейпер ҳам бор, унинг соф бойлиги март ойидан бери 1,2 миллиард доллардан 0,647 миллиард долларгача пасайган.

Дрейпер йил бошида биткоин курси 2023 йил 250 минг долларни ташкил этишини башорат қилган эди. 2022 йил январь ойида биткоин 41 минг долларни ташкил этган бўлса, ҳозир деярли 21 минг доллар.

Аммо Дрйапер биткоиннинг 250 минг долларга чиқиши ҳақидаги башоратини ҳамон такрорламоқда.

«Мен бу содир бўлишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонаман — 2022 йил охири ёки 2023 йил бошида», — дейди у.

Аввалроқ FTX криптобиржаси раҳбари, криптомиллиардер Сэм Бэнкман-Фрид иккита рақамли валюта компанияси — BlockFi ва  Voyager Digital’ни сақлаб қолиш учун 750 миллион доллар ажратганди.