Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Рианна АҚШда ўз кучи билан бойлик орттирган энг ёш миллиардер деб топилди

Рианнанинг бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланган.

Фото: Bloomberg

34 ёшли қўшиқчи ва ишбилармон аёл Рианна ўзи капитал жамғарган ва бойлик мерос қилиб олмаган энг ёш америкалик миллиардерга айланди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Рианнанинг бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланган. У кетма-кет уч йил давомида Forbes журналининг Америка Қўшма Штатларидаги энг бадавлат аёллар рўйхатидан жой олмоқда. 2022 йилда қўшиқчи ушбу рўйхатда 21-ўринни эгаллади ва 40 ёшгача бўлганлар орасида ягона аёл миллиардерга айланди.

Рианна даромадининг бир қисми мусиқадан келган. Бироқ даромаднинг аксарияти Fenty Beauty, Fenty Skin косметик брендлари ва Savage X Fenty ички кийим брендларидан келади.

Март ойида Bloomberg Savage X Fenty потенциал қиймати 3 миллиард долларга баҳоланган IPO’ни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берганди. Рианна компаниянинг 30 фоизига эгалик қилади.

50 фоиз улуши қўшиқчига тегишли бўлган Fenty Beauty компаниясининг 2020 йилдаги даромади 550 миллион долларни ташкил этди.

Компаниянинг қолган ярми Франция ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси — LVMH компаниясига тегишли.

Рианна 2012 йилда асос солган Clara Lionel Foundation жамғармасига эга. Фонд инновацион таълим ва иқлим ўзгариши бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ва молиялаштиради.