Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон кондиционерларни асосан қайси давлатлардан импорт қилаётгани бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 41,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 184,7 мингта кондиционер импорт қилинган.
Кондиционер импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 62 мингтага ошган. Маҳсулотлар 27 та давлатдан кондиционер импорт қилинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 6 ой мобайнида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Хитой — 174 минг 391 дона;
- Туркия — 4 минг 754 дона;
- Испания — 899 дона;
- Литва — 811 дона;
- Таиланд — 772 дона;
- Франция — 515 дона;
- Корея — 498 дона;
- Италия — 458 дона;
- БАА — 388 дона;
- Россия — 265 дона;
- Ҳиндистон — 211 дона;
- Грузия — 208 дона;
- Германия — 124 дона.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан цемент импорт қилгани бўйича маълумот берилганди. Унга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 16,7 миллион долларига тенг бўлган 425,3 минг тонна цемент импорт қилинган. Энг кўп цемент сотиб олинган мамлакатлар рўйхатида Тожикистон етакчилик қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилаётгани ҳам очиқланган. Унга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Мазкур 3 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар Хитой (4 минг 482 та), Корея (2101 та) ва Қозоғистон (1019 та) бўлган.


