Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига даромадлар 2 бараварга ошди» — Шавкат Мирзиёев

Президент 6 йил давомида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорни имзолаганини айтди. «Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим», — дейди Шавкат Мирзиёев. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига даромадлар 2 бараварга ошди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқўрғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида айтиб ўтди. 

Қайд этилишича, Президент 6 йил давомида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорни имзолаган. Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 бараварга ортиб, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилган. 

«Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим», — дейди давлат раҳбари. 

Шунингдек, Президентнинг февраль ойидаги ташрифи давомида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратилган. 

Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга давлат ташрифи билан борганида Шуманайдаги иқтисодий лойиҳалар билан танишганди. 

Шунингдек, Президент Тошкент–Мўйноқ–Нукус авиақатнови йўлга қўйилиши ва Қорақалпоғистонга келиб ишлаган тиббиёт ходимларининг маошига 100 фоиз устама қўшиб берилиши ҳақида айтиб ўтганди.