Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева-сабзавот экспорт қилмоқда?

Ўзбекистон етти ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Энг катта харидор Қозоғистон бўлиб турибди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон 2022 йилнинг беш ойида энг кўп Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 550 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 5 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 447,3 минг тонна;
  • Россия — 253,5 минг тонна;
  • Қирғизистон — 93,3 минг тонна;
  • Хитой — 56 минг тонна;
  • Афғонистон — 23,2 минг тонна;
  • Беларусь — 16,6 минг тонна;
  • Тожикистон  — 12,4 минг тонна;
  • Покистон — 8,9 минг тонна;
  • Эрон — 8,2 минг тонна;
  • Туркия — 8 минг тонна;
  • Украина — 5,3 минг тонна;
  • Грузия — 5,2 минг тонна;
  • Озарбайжон — 4,3 минг тонна;
  • БАА — 3,3 минг тонна;
  • Германия — 1,7 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар бўйича маълумот берилганди. Унга кўра, хорижга мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар орасида Фарғона вилояти (206,4 миллион доллар), Тошкент вилояти — (140 миллион доллар) ва Самарқанд вилояти — (108 миллион доллар) етакчилик қилган.