Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонга энг кўп мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга 1 миллиард долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 606,6 минг тонна;
- Россия — 512,5 минг тонна;
- Қирғизистон — 146 минг тонна;
- Хитой — 105,6 минг тонна;
- Покистон — 51,5 минг тонна;
- Афғонистон — 34,8 минг тонна;
- Беларусь — 22,8 минг тонна;
- Тожикистон — 21,5 минг тонна;
- Туркия — 15 минг тонна;
- Эрон — 11 минг тонна;
- Грузия — 10,5 минг тонна;
- Озарбойжон — 8,5 минг тонна;
- Украина — 7,6 минг тонна;
- БАА — 6 минг тонна;
- Германия — 3,1 минг тонна.


