Apple асосчиси Стив Жобснинг дўстлари ва оиласи унинг архивини тўплади ва нашр этди. Архив ягона сайтга жамланган.
«Ўтмишга ҳурмат ва келажакка умид билдирган ҳолда, Стив Жобс архиви ўз ҳиссасини қўшиш учун восита ҳамда имкониятларни таклиф этади. Биз Стивнинг қадриятларини акс эттирувчи дастурлар, стипендиялар, тўпламлар ва ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз», дейилади хабарда.
Пресс-релизда қайд этилишича, архив «Стив билан боғлиқ тарихий материаллар омбори вазифасини ўтайди, уларнинг баъзилари илгари ҳеч қачон оммага эълон қилинмаган».
Сайтнинг бош саҳифасида Жобснинг ўзига юборган мактуби бор, унда Жобс инсониятга қойил қолади.
Архивни Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобс Code by vox конференциясида тақдим этди.
«Бизда илгари нашр этилмаган артефактлар ва ҳақиқий материаллар мавжуд бўлса-да, архив Стивнинг ғоялари билан кўпроқ боғлиқ», — деди у.
Сайтда Жобснинг оммавий нутқларидан иқтибосларни топиш мумкин, шу жумладан, 2005 йил Стенфордда қилган нутқидан ҳам.


