Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистонда илк бор реставраторлар семинари ўтказилмоқда – Фото

Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда 8 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган

Ўзбекистонда илк бор реставраторлар семинари ўтказилмоқда – Фото
Фото: Маданий мерос агентлиги

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан 5-6-октябрь кунлари Самарқандда илк бор «Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашга доир долзарб масалалар» мавзусида реставраторлар семинари ўтказилмоқда.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Тадбирда Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш чораларини кўриб чиқиш мақсад қилинган. Ушбу семинарда Ўзбекистоннинг барча реставратор усталари иштирок этмоқда.

«Семинарни бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берган. «Биз ушбу семинар орқали соҳадаги келгуси 10 йиллик мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш, Ўзбекистон реставрация санъатини бутун дунёга тараннум этишни ният қилиб олганмиз. Ўйлайманки бугунги ташкил этилаётган тадбир ҳам соҳадаги янги билим ва кўникмаларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашинув учун катта мактаб бўлади», — дейди бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, у ўз нутқи давомида яқин вақтлар ичида Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилган.

Икки кун давом этадиган семинарда бир қатор мутахассисларнинг чиқишлари режалаштирилган бўлиб, уларда маданий мерос объектларини асрашга доир ишларга малакали уста реставраторларни жалб қилиш, Ўзбекистон имиджини кўтариш, ютуқларни оммалаштириш, соҳадаги камчиликларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда анъанавий реставрация услубларини қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар 8 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 788 таси археология, 2 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновасион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси»нинг минтақавий реставрация мактаблари ташкил этилиши белгиланган. Шу муносабат билан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Маданий мерос объектлари дирекцияси» давлат муассасасининг «Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Хива» минтақавий реставрация марказлари ташкил этилмоқда.

«Мазкур реставрация марказларининг асосий вазифаси маданий мерос объектларида илмий асосланган лойиҳалар асосида таъмирлаш-тиклаш ва консервасиялаш ишларини олиб бориш, маданий меросимизни Ўзбекистонда ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, унинг ноёб намуналарини сақлаб қолиш орқали келажак ёш авлодга етказиш белгиланган. Эндиликда ҳар бир маданий мерос объектларининг реставрация ва консервасия ишлари ушбу мактабнинг илмий хулосалари асосида амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди