Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Air Arabia Шаржадан Наманганга авиақатновларни йўлга қўйди

28 ноябрь куни Air Arabia авиакомпанияси Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Парвозлар А-320 самолётларида мунтазам равишда, ҳафтасига уч марта амалга оширилади

28 ноябрь куни Air Arabia авиакомпанияси Наманганга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airaports хабар берди.

Маълум қилинишича, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Наманган – Шаржа йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда тантанали маросим бўлиб ўтди. Наманган аэропорти ва Air Arabia авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 170 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи рейсга рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб беришди.

Эслатиб ўтамиз, Air Arabia Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Парвозлар қулай А-320 самолётларида мунтазам равишда, ҳафтасига уч марта амалга оширилади – Намангандан учиш душанба, жума ва якшанба кунларига белгиланган.

Air Arabia – штаб-квартираси Шаржада (БАА) жойлашган арзон авиакомпания бўлиб, Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек, Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа, МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатларга йўловчи ташиш билан шуғулланади.