18 ноябрь куни Salam Air авиакомпаниясининг ҳаво кемаси илк бор Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Манбада айтилишича, шу куннинг ўзидаёқ Маскат-Наманган-Маскат йўналишидаги авиақатновларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Авиакомпаниянинг А-320 русумли ҳаво кемасида Намангандан Уммон давлатининг Маскат шаxрига 184 нафар йўловчини олиб кетди.
Аввалроқ Покистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.


