Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида етакчи ўзгарди.
Қайд этилишича, Louis Vuitton эгаси Бернар Арно пешқадам бўлиб олди. У Tesla эгаси Илон Маскни ортда қолдирди.
Франциялик миллиардернинг бойлиги айни вақтда 184 миллиард доллардан ошган.
Ноябрь ойида Маскнинг соф бойлиги Тwitter билан келишувдан кейин 74 миллиард долларга тушиб, 200 миллиард доллардан пастлаганди.
Бундан ташқари, Berkshire Hathaway инвестиция холдинги бош директори Уоррен Баффетнинг ҳам жойи ўзгарди. Баффетнинг бойлиги 190 миллион долларга (0,18 фоиз) ошиб, 106,9 миллиард долларга етди.
Шундай қилиб, у Microsoft асосчиси Билл Гейтсни ортда қолдирди.


