Россиянинг Москва шаҳридан учган самолёт Наманган аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Москвадан учган «HY-9620» йўловчи рейси Наманган аэропортига қўна олмаган. Бунга эса ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Қалин туман сабабли самолёт Фарғона аэропортига йўналтирилган.
Аввалроқ Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилгани ҳақида хабар берилганди.

