Москвадан Самарқандга учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берди.
Россия «Аэрофлот» авиакомпаниясининг RА-73119 йўловчи рейси ноқулай об-ҳаво шароити ва аэропорт ҳудуди қордан тозалаш ишлари сабаб ёпилгани учун 9 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.


