Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон 11 ойда 38,1 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилди

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси хабарига кўра, Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида энг кўп Афғонистонга ёғ-мой маҳсулотларини экспорт қилган

Фото: «rokna.net»

Ўзбекистондан хорижий давлатларга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан 36,2 миллион доллар миқдорида ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилган.

Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида прогноздаги 21,3 миллион АҚШ доллари ўрнига 38,1 миллион АҚШ доллари миқдорида ёғ-мой маҳсулотлари экспорт  қилинди. Натижада маҳсулот экспорти бўйича жорий йилнинг 11 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 179 фоизга бажарилиши таъминланди.

Ушбу даврда ёғ-мой маҳсулотлари асосан қуйидаги давлатларга экспорт қилинган:

  • Афғонистон – 25 миллион 820 минг доллар;
  • Туркманистон – 4 миллион 12 минг доллар;
  • Тожикистон – 3 миллион 770 минг доллар;
  • Қозоғистон – 1 миллион 364 минг доллар;
  • Қирғизистон – 1 миллион 14 минг доллар.

Бундан ташқари, Россия, Грузия, Мўғулистон, Озарбайжон, Нидерландия, Исроил, Ироқ, БАА ва АҚШ давлатларига ҳам ёғ-мой маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.