Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентдан Андижонга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвалини эълон қилди

Фото: «orenburzhie.ru»

«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилишини маълум қилди.

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида «Тошкент — Андижон — Тошкент» йўналишида 2022 йилнинг 15-22-29 декабрь кунлари ва 2023 йилнинг 5-12-19-26 январь кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилди ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

60-сонли «Тошкент — Андижон» йўналиши:

Тошкент 07:55 — Андижон 13:46

59-сонли «Андижон — Тошкент» йўналиши:

Андижон 16:00 — Тошкент 21:45.

Аввалроқ Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Термизга ҳам қўшимча поездлар қатнови қўйилгани ҳақида айтилганди.