Тошкентдан Термизга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча 12 та поезд қатнови йўлга қўйилади. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвалини эълон қилди

«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати Тошкент ва Термиз ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилишини маълум қилди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида «Тошкент —Термиз — Тошкент» йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
2022 йилнинг 17-19-21-24-26-28 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 2-4-7-9-11-14 январь кунлари 157-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши:
Тошкент 21:42 — Термиз 11:41
2022 йилнинг 18-20-22-25-27-29 декабрь кунлари ва 2023 йилнинг 3-5-8-10-12-15 январь кунлари 157-сонли «Термиз — Тошкент» йўналиши:
Термиз 15:10 — Тошкент 05:42






